«ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» тегли мақолалар


160 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Туркияга киритилмади, уларнинг 54 нафарига мамлакатга кириш тақиқланган — Миграция агентлиги
27 март 2024, 15:31

160 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Туркияга киритилмади, уларнинг 54 нафарига мамлакатга кириш тақиқланган — Миграция агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Истанбул аэропортида, асосан, 20−35 ёшдаги хорижликлар учун хавфсизлик чоралари кучайтирилгани ҳақида хабар берди. Январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг 163 нафар фуқароси Туркияга киритилмаган, улардан 54 нафарига мамлакатга кириш тақиқланган бўлган.

Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликлардан 29 февралгача мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этиши сўралди
17 феврал 2024, 12:21

Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликлардан 29 февралгача мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этиши сўралди

Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқароси 29 февралгача мамлакатдан чиқиб кетиши сўралди. Фуқаро ўз хоҳиши билан шундай қилса, депортация қилинмайди ва келгусида мамлакатга қайта кириб бориш имкониятига эга бўлади.

Миграция агентлиги ўзбекистонликлар учун Германияда 50 минг бўш иш ўрнини таклиф қилмоқда
1 феврал 2024, 15:59 4

Миграция агентлиги ўзбекистонликлар учун Германияда 50 минг бўш иш ўрнини таклиф қилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германияда ўзбекистонликлар учун 50 минг бўш иш ўрни мавжудлиги ҳақида эълон берди. Фуқаролар ҳамширалик, ҳайдовчилик касблари, шунингдек, меҳмонхона, ресторан, туризм ва бошқа соҳаларда ишлаши мумкин.

Россияда мигрантлар ўтириб юришга мажбурлангани ҳолати назоратга олинди — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
24 январ 2024, 10:43

Россияда мигрантлар ўтириб юришга мажбурлангани ҳолати назоратга олинди — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Екатеринбургдаги қурилиш объектларидан бирида ўтказилган рейд чоғида меҳнат патентига эга бўлмаган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани ҳақида хабар берди. Уларга ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатилиши қайд этилди.

Россияда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув бўлди
22 ноябр 2023, 13:17

Россияда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув бўлди

Москвадаги кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35−40 нафар ишчи иштирокида жанжал юз берди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Муштлашувга ошхонага киришда навбат талашиш сабаб бўлди. Мигрантлар жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Жахонгир Хидайходжаев Миграция агентлиги бошлиғи бўлди
5 апрель 2023, 00:10

Жахонгир Хидайходжаев Миграция агентлиги бошлиғи бўлди

Жахонгир Хидайходжаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди. Агентликнинг собиқ раҳбари жиноят иши доирасида ҳибсга олинганди.

Москвада тўрт ойлик иш ҳақини ололмаган ўзбек ва тожик мигрантлари норозилик ҳаракати уюштирди
24 феврал 2023, 20:10

Москвада тўрт ойлик иш ҳақини ололмаган ўзбек ва тожик мигрантлари норозилик ҳаракати уюштирди

Москвада ноябрдан буён иш ҳақини ололмаётган мингдан зиёд ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар норозилик ҳаракати уюштирди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жароҳатланган ва ҳибсга олинганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилди.

Қозоғистонда 18 нафар ўзбекистонлик ҳужжатсиз юргани аниқланди
21 январ 2022, 18:07

Қозоғистонда 18 нафар ўзбекистонлик ҳужжатсиз юргани аниқланди

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда ишлаш учун рухсатномаси мавжуд бўлмаган 18 нафар ўзбекистонликка ҳуқуқий тушунча берди. Улар орасида илк бор қўшни давлатга борганлар огоҳлантирилган, кўпдан бери ишлаётганлари эса жаримага тортилган.

Бир йил ичида 518 нафар ўзбекистонликнинг жасади хориждан олиб келинди
20 январ 2022, 12:40

Бир йил ичида 518 нафар ўзбекистонликнинг жасади хориждан олиб келинди

Ўтган йили Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида хорижда вафот этган 518 нафар фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинган. Шунингдек, агентлик оғир аҳволга тушиб қолган 321 нафар фуқаронинг ватанга қайтишига ҳам ёрдам берган.

Меҳнат мигрантлари даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги мумкин
14 декабр 2021, 19:05

Меҳнат мигрантлари даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги мумкин

«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди. Қонун лойиҳасида меҳнат мигрантларининг даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги белгиланмоқда.

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Тошкентда ўтказилади
11 октябр 2021, 12:38

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Тошкентда ўтказилади

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда ўтказилади. Шу муносабат билан Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходими Тошкентга келди.

5 октябрдан Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига авиарейслар сони оширилади
23 сентябрь 2021, 12:45

5 октябрдан Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига авиарейслар сони оширилади

5 октябрдан бошлаб Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига доимий авиақатновлар оширилади. Бунда Москва — Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига 4 тагача рейс, Москва — Самарқанд, Бухоро бўйича ҳафтасига 2 та рейс йўлга қўйилади.

Сенат ўзбекистонликларни хорижга ишга юборишда камчиликларга йўл қўйган раҳбар ишдан бўшатилганини маълум қилди
3 август 2021, 09:26

Сенат ўзбекистонликларни хорижга ишга юборишда камчиликларга йўл қўйган раҳбар ишдан бўшатилганини маълум қилди

Сенат Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиали Россияга ишга жўнатган 41 нафар ўзбекистонликлар ваъда қилинган маош тўланмаётганлиги ҳақидаги мурожаатни ўрганиш натижаларини эълон қилди. Аниқланишича, фуқароларнинг паспортлари расмийлаштириш учун олинган ва улар бир соатлик иш ҳақини бир кунлик деб «нотўғри тушунишган». Ушбу воқеалар ортидан агентликнинг Андижон филиали раҳбари Улуғбек Юлдошев ишдан бўшатилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди
26 апрель 2021, 13:20

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди

Хайрулла Умаров Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар у агентлик бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Меҳнат мигрантлари мурожаатлари билан ишловчи янги платформа ишга туширилди
10 декабр 2020, 12:40

Меҳнат мигрантлари мурожаатлари билан ишловчи янги платформа ишга туширилди

Меҳнат мигрантлари учун очиқ мулоқот имкониятини яратиш мақсадида мурожаатларни онлайн қабул қилиш ва уларга тезкор ҳуқуқий маслаҳат учун қулай бўлган платформаси ишга туширилди. Платформада соҳа мутахассислари фуқароларга онлайн консультациялар бериб боришади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг